
ИБО
Tasnif: Бу арабча сўз ыbāь(un) шаклига эга (АРС, 22);
ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ыbāь —> ибâ (ибо); асли кўп маъноли ыbаь феълининг 'истамаслигини билдирди' маъноси билан (АРС, 22) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 145), 'ўз хатти-ҳаракати билан ниманидир истамаслигини билдириш' маъносини англатади (ЎТИЛ,I, 312).