O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИБРАТ

Tasnif: Бу арабча сўз bibrat (un) шаклига эга (АРС, 494); ўзбек тилига касрали айн товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: bibrat > ибрат; асли 'тушунтирди' маъносини англатувчи ъаbаrаt феълининг (АРС, 494) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'ўгит', 'эргашишга арзийдиган намуна' каби маъноларни англатади (АРС, 494), ўзбек тилига иккинчи маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 313). Бу сўздан ўзбек тилида ибратли сифати ясалган.