
ИЖОБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ьiҫabat (un) шаклига эга
(АРС, 147); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ й унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьiҫabat —> ижабат (ижобат); асли кўпмаъноли
ҫaba феълининг 'қабул қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'қабул қилиш' маъносини англатади. Бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, ижобат бўл- феъли таркибида қатнашади, бу феъл Оллога қилинган илтижонинг қабул қилинганини билдиради.