ИЖОЗАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ьiҫāzat(un) шаклига эга
(АРС, 148); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзик, ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьiҫāzat -> ижâзат (ижозат); асли кўпмаъноли
ҫaza феълининг 'рухсат берди' маъноси билан (АРС, 148) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'бирор фаолиятни амалга оширишга берилган рухсат, изн' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 440).