O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЖРО

Tasnif: Бу арабча сўз ьiҫrāь(un) шаклига эга (АРС, 126); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьiҫrāь -> ижрâ (ижро); асли кўпмаъноли ҫаrа феълининг IV боб шакли ьаҫrа сўзидан 'амалга оширди' маъноси билан (АРС, 127) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 224), 'бажариш', 'воқе қилиш' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 315). Ўзбек тилида бу сўз билан ижро қил- қўшма феъли тузилган.