O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЗН

Tasnif: Бу арабча сўз ьizn(un) шаклига эга (АРС, 29); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, зал товушини з товушига алмаштириб қабул қилинган: ьizn-изн. Бу арабча сўз асли 'қулоқ солди' маъносини англатувчи ьizina феълининг (АРС, 29) масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ижозат', 'рухсат бериш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 317). Амалиётда бу сўзни хато равишда изм шаклида ишлатиш ҳам учрайди: Қизнинг изми отада каби (ЎТИЛ, I, 317).