O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛА I

Tasnif: ’тўқимачилик дастгоҳининг бир қисми’. Эртаси кечқурун гула тўғрилаб ўтирсам, эшикни биров таққиллатди (Абдулла Қодирий). Бу от қадимги туркии тилдаги ’оёқ-қўлни боғлаб бирлаштир-’ маъносини англатган кўл- феълидан (ЭСТЯ, III, 96; Девон, II, 227: кўлтўрди ’боғлаб йиқитмоққа буюрди’) -ä қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига алмашган; ўзбек тилада ў унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кўл- + а = кўлä > гўлä> гулä.