
ИЛМ
Tasnif: Бу арабча сўз ьilm(un) шаклига эга (АРС, 535);
ўзбек тилига касрали айн товушини и товушига
алмаштириб қабул қилинган: ьilm —> илм. Бу сўз асли 'билди', 'билимли бўлди' маъносини англатувчи ъаlmа феълининг (АРС, 534) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ўқиш-ўрганиш билан орттирилган чуқур билим' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 323). Ўзбек тилида илм сўзидан илмли, илмсиз сифатлари, кейинги сўздан илмсизлик оти, илмсизларча равиши ҳосил қилинган, илм-фан, илм-ҳунар, илм-маърифат жуфт сўзлари тузилган.