O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛА II

Tasnif: ’намуна’, ’андоза’, ’ўрнак’. Исматов ҳам хужайинидан гула кўтариб, атрофига қариндош- уруғларини тўплади ("Муштум"дан). Бу от қадимги туркий тилдаги ’оёқ-қўлни боғлаб бирлаштир-’ маъносини англатган кўл- феълидан -а қўшимчаси билан ясалган кўла отининг гула ( < гўла) шаклидан маъно тараққиёти асосида юзага келган: ’боғлаш’ -> ’андоза олиш’.