ИЛОВА
Tasnif: Бу арабча сўз ьilāvat(un) шаклига эга (АРС,
536); ўзбек тилига касрали айн товушини и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ьilāvat -илâва (илова); асли 'юқори бўлди' маъносини англатувчи
ъаlа феълидан (АРС, 536) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилидан 'олдинги қисмга қўшимча' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 323).