O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛТИФОТ

Tasnif: Бу арабча сўз ьiltifāt(un) шаклига эга (АРС, 725); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьiltifāt -> илтифâт (илтифот); асли lafata феълининг VIII боб шакли ьiltafata сўзидан 'эътибор кўрсатди' маъноси билан (АРС, 725) ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 304), 'кимгадир эътибор кўрсатиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 324). Бу сўздан ўзбек тилида илтифотли сифати ясалган.