ИМОМ
Tasnif: Бу арабча сўз ьimām(un) шаклига эга (АРС,
42); ўзбек тилига касрали қамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьimām -> имâм (имом); асли 'олдда турди' маъносини англатувчи ьаmта2 феълининг 'намоз ўқувчиларга раҳбарлик қилди' маъноси билан (АРС, 42) III боб шаклидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 247), 'намоз ўқувчиларга раҳбарлик қилувчи киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 325).