O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИМТИЙОЗ

Tasnif: Бу арабча сўз ьimtiyāz(un) шаклига эга (АРС, 776); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб қабул қилинган: ьimtiyāz -» имтийâз (имтиёз); асли 'ижобий жиҳати билан ажралди' маъносини англатувчи mayyaza феълининг (АРС, 775) VIII боб шаклидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 567), 'меъёрдан ортиқроқ ҳақ-ҳуқуқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 326). Бу сўздан ўзбек тилида имтиёзли сифати ясалган.