ГУППИ
Tasnif: ’қалин пахтали калта чопон’. Адолат онаси келтирган қора духоба гупписини кийиб .. олган эди (Саида Зуннунова). Бу от асли ’дўмбай-’ маъносини англатган кöп- феълидан -и қўшимчаси билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин п ундоши қатланган; кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига, ö унлиси ў унлисига алмашган; ўзбек тилида ў унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöп- + и > кöппи > гöппи > гўппи > гуппи.