ГУПУР
Tasnif: ’жўш ур-’. Бу хушхабарни эшитиб, қизимнинг қалби денгиздек г у п у р и б, кўзлари чароқлаб кетди. Бу феъл асли ’дўнг’, ’кўтарилган ҳолат’ маъносини англатган коп отидан —(ў)р қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига, б унлиси ў унлисига алмашган; ўзбек тилида ў унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöп + ўр = кöпўр- > гöпўр- >гўпўр- > гупур-.