
ИРОДА
Tasnif: Бу арабча сўз ьirādat(un) шаклига эга
(АРС, 320); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ьirādat -> ирâда (ирода); асли кўпмаъноли rada феълининг 'қидирди', 'истади' маъноси билан ҳосил қилинган IV боб масдари бўлиб, (АТГ, 234), 'бирор иш-амални бажаришга хизмат қилувчи қатъий хоҳиш, интилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 333). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бу сўздан иродали, иродасиз сифатлари,
кейинги сифатдан иродасизлик мавҳум оти ясалган.