O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУРКИРА

Tasnif: ’кучли даражада ривожлан-’. .. ғўзалар она сутига мириққан боладек гуркираб усарди (Ш.Ғуломов). Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ’бўлиқ’, ’етилган’ каби маъноларни англатган кӱр сифатидан -(ӱ)к қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, III, 106) кучайтириш маъносини ифодаловчи -(ӱ)рä қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик сўз бошла — нишидаги к ундоши г ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, учинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кӱр + ӱк = кӱ- рӱк—) + ӱрä = кӱрӱкӱрä- > гӱрӱкӱрä- > гӱркӱрä- > гӱркирä- > гуркирä-.