O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУРКУН

Tasnif: ’бўлиқ’, ’барқ уриб ўсаётган’. Г у р к у н ғўзалар қийгос шоналай бошлади. Бу сифат асли қадимги туркий тилдаги ’бўлиқ’, ’етилган’ каби маъно — ларни англатган кӱр сифатидан -(ӱ)к қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, III, 106) —(ӱ)н қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида ў унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кӱр + ӱк = кӱрӱк-) + ӱн = кӱрӱкӱн > гӱрўкӱн > гӱркӱн > гуркин.