
ИСТЕЪФО
Tasnif: Бу арабча сўз ьistīfāъ(un) шаклига эга
(АРС, 902); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, чўзиқ ī унлисини е унлисига алмаштириб ва ъ (айириш) белгисини қўшиб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьistīfāъ-> истеъфâ (истеъфо). Бу сўз асли кўпмаъноли vafa феълининг X боб шакли ьistavfa феълидан 'хизмат фаолияти мулдатидан тўлиқ фойдаланди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 332), араб тилида 'бажариш', 'тўлиқ қаноат ҳосил қилиш' каби маъноларни (АРС, 903), ўзбек тилида эса 'эгаллаб турган лавозимидан ўз ихтиёри билан бўшаб кетиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 337).