
ИСТЕҲКОМ
Tasnif: Бу арабча сўз ьistihkām(un) шаклига
эга (АРС, 187); ўзбек тилига касрали ҳамзани и
товушига, иккинчи бўғиндаги i унлисини е унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қубул қилинган: ьistihkām -> истеҳкâм (истеҳком); асли кўпмаъноли hakama феълининг 'тўхтатди' маъноси билан (АРС, 187), ҳосил қилинган X боб масдари бўлиб (АТГ, 331), 'мудофаа иншооти' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 337).