
ИСТИРОҲАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ьistirāhat(un) шаклига
эга (АРС, 318); ўзбек тилига касра,и ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: ьistirāhat -> истирâҳат (истироҳат); асли кўпмаъноли raha феълининг X боб шаклидан 'дам олди' маъноси билан (АРС, 318) ҳосил қилинган масдари бўлиб (АТГ, 332), 'дам олиш', 'ҳордиқ чиқариш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 338).