
ИСТИСНО
Tasnif: Бу арабча сўз ьistisnāь(un) шаклига эга
(АРС, 114); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, се ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьistisnāь(un) -> истиснâ (истисно); кўпмаъноли Sana феълининг X боб шаклидан 'ҳисобдан чиқарди' маъноси билан (АРС, 113) ҳосил қилинган масдари бўлиб (АТГ, 332), 'одатдаги тартиб-қоидадан ташқари' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 338). Бу сўздан ўзбек тилида истисносиз, беистисно сифатлари ясалган бўлиб, 'истисно қилмаган ҳолда' маъносини англатади.