ИСТИҚОМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ьistiqāmat(un) шаклига' эга (АРС, 666); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьistiqāmat—» истиқамâт (истиқомат); асли кўпмаъноли qama феълидан 'воқе бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган X боб шаклининг (АРС, 666)
масдари бўлиб (АТГ, 332), ҳозирги ўзбек тилида 'бирор манзилда ҳаёт кечириш' маъноси билан истиқомат қил- қўшма феъли таркибида қатнашади (ЎТИЛ, 1, 338).