АЛДАМЧИ
Tasnif: ’Алдашга уста’, ’алдоқчи’. Энди билсам, сен а л д а м ч и экансан. Бу сўз эски ўзбек тилида алда- феълидан -м қўшимчаси билан ясалган отга (КРС, 48) сифат ясовчи -чы қўшимчасини қўшиб ясалган (КРС, 48); кейинчалик а унлилари а унлиларига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (алда+ м = алдам) + чы = алдамчы > ӓлдӓмчи. Бу сўз асли сифат бўлиб, от маъносида ҳам ишлатилади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ӓлдӓм сўзи мустақил қўлланмайди, ӓлдӓм-қӓлдӓм сўзи таркибида қатнашади.