O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГЎДАК

Tasnif: ’кўкракдан ажралмаган бола’. Г ў д а к л а р эса бешикда, дарахтлар орасидаги беланчакларда ухлаб ётишади (Ойбек). Бу от қадимги туркий тилдаги калта бўл—’ маъносини англатган кӱт— феълидан -(а)к қушимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 59); кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига, икки унли оралиғидаги т ундоши д ундошига алмашган; ўзбек тилида б унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кӱт- + ак = кöтак > гöдак > гўдак.