ИХТИЙОРИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз ьixtiyāriyy(un) шаклига
эга (АРС, 242); ўзбек тилига касрали ҳамзани и
товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ьixtiyāriyy -> ихтийâрий (ихтиёрий); ихтийор сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'ўз хоҳиш-розилиги билан' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 341). Бу сўздан ўзбек тилида ихтийорийлик мавҳум оти ясалган.