ИХТИЛОФ
Tasnif: Бу арабча сўз ьixtilāf(un) шаклига эга
(АРС, 234); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьixtilāf -> ихтилâф (ихтилоф); кўпмаъноли xalafa феълининг VIII боб шаклидан 'зид бўлди', 'норози бўлди' маъноси билан (АРС, 234) ҳосил қилинган масдари бўлиб (УАЯ, 567), 'қарама-қаршилик', 'зиддият' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 341). Бу сўздан ўзбек тилида ихтилофли сифати, ихтилофчи оти ясалган.