ИХТИРО
Tasnif: Бу арабча сўз ьixtirāь(un) шаклига эга
(АРС, 217); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: ьixtirāь -» ихтирâ(ихтиро); асли хагиъа феълининг 'янгилик топди', 'янгилик ўйлаб чиқарди' маъносини англатувчи VIII боб шакли ьixtaraba сўзидан (АРС, 217) ҳосил қилинган масдари бўлиб (УАЯ, 567), 'кашф этилган янгилик', 'кашфиёт' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 341). Бу сўздан ўзбек тилида ихтирочи шахс оти, ихтирочилик мавҳум оти ясалган.