ИХТИСОС
Tasnif: Бу арабча сўз ьixtisās(un) шаклига эга
(АРС, 222); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, сад ундошларини с ундошларига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган:ьixtisās —> ихтисâс (ихтисос); xassa феълининг 'бирор соҳа бўйича мутахассис бўлди' маъносини англатувчи VIII боб шакл и дан (АРС, 222) ҳосил қилинган масдари бўлиб (УАЯ, 567) , 'мутахассислик', 'касб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 341).