O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИШОРА

Tasnif: Бу арабча сўз ьişārat(un) шаклига эга бў — либ, ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ьişārat -> ишâра (ишора); асли ьişārаъа1 феълидан 'йўналтирди' маъноси билан (АРС, 400) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 567), 'имо', 'қаергадир қарашни ифодаловчи белги' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 344). Бу сўз ўзбек тилида ишорат шаклида ҳам ишлатилади.