O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГЎЗАЛ

Tasnif: ’хушрўй’, ’ҳусндор’. Гулсум унинг хаёлида бу ердаги гўзалларнинг г ў з а л и бўлиб тура берди (Парда Турсун). Бу сифат асли қадимги туркий тилдаги ’назар сол-’ маъносини англатган кöс- феълидан -(ä)л қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 63); кейинчалик сўз бошланишидаги к ундоши г ундошига, унлилар оралиғидаги с ундоши з ундошига алмашган; ўзбек тилида б унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöс- + äл = кöсäл > гöсäл > гöзäл > гöзäл. Бу сифат асли ’ўзига эътиборни тортадиган’ маъносини англатган бўлиб, ’хушрўй’ маъноси шу маъно асосида ўсиб чиққан.