ГЎӉ
Tasnif: ’от, мол ахлати’. [Худойқул] От-молга қарайди, г ў н г курайди, жоди билан пичанпоя қирқади (Парда Турсун). Девонда гöнӱз сўзи келтирилиб, ’хароба ўнқир-чўнқирларда туя ва қўйлар қумалоғининг бир-бирига аралашиб, ёпишиб кетгани’ маъносини англатиши таъкидланган (Девон, III, 375). Бу сўз таркибидаги -(ӱ)з қисми ’кўп’ (’мўл’) маъносини ифодаласа керак: унда гöн қисми ’ҳайвонларнинг ахлати’ маъносини англатувчи от бўлади. Кўринадики, бу от ҳозирги ўзбек тилига н ундоши ӊ ундошига алмашиб етиб келган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: гöн > гöӊ >гўӊ.