ИҒВО
Tasnif: Бу арабча сўз ьiġvāь(un) шаклига эга (АРС,
575); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьiġvāь—> иғвâ (иғво);
кўпмаъноли ġava феълидан 'янглиш фикр уйғатди' маъноси билан (АРС, 575) ҳосил қилинган IV боб шаклининг масдари бўлиб (ХТГ, 224), 'адаштириш, нотўғри йўлга чалғитиш мақсади билан тарқатиладиган уйдирма' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 346). Бу сўздан ўзбек тилида иғвочи сўзи ясалган.