O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАМОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз kamāl(un) шаклига эга (АРС, 700); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: kamāl -> камâл (камол); kamula феълининг 'ҳар жиҳатдан етик бўлди' маъноси билан (АРС, 699) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ҳар жиҳатдан етиклик', 'баркамоллик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 364). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бу арабча сўзнинг муаннас шакли Камола сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.