
КАРАМ АЙЛА
Tasnif: Бу феъл ўзбек тилида мустақил
ишлатилмайдиган арабча карам ва ўзбекча айла-
сўзларидан тузилган бўлиб, 'ҳиммат, мурувват кўрсат-' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 368: карам II). Карам сўзи асли 'сахий бўлди', 'меҳр-оқибатли бўлди' маъносини англатувчи karuma феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568; АРС, 684), 'ҳиммат', 'мурувват' маъноларини англатади (АРС, 684; ЎТИЛ, I, 368).