
КАРРА
Tasnif: Бу арабча сўз karrat(un) шаклига эга (АРС,
681); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини қабул қилинган: karrat карра; асли 'орқага қайтди'
маъносини англатувчи karra1 феълининг I боб масдаридан -at(un) қўшимчаси билан (УАЯ, 500) ҳосил қилинган бўлиб, 'марта' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 370); карра жадвали бирикмаси таркибида 'кўпайтириш' маъноси билан қатнашади. Бу сўздан ўзбек тилида каррала- ('кўпайтир-') феъли ясалган.