
КАСАБА
Tasnif: Бу арабча сўз асли косиб сўзининг (қ.)
кўплиги бўлиб, kasabat(un) шаклига эга (АРС, 686); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: kasabat —» касаба; асли 'косиблар', 'турли касб эгалари' маъносини англатиб, касаба уюшмаси турғун бирикмаси таркибида қатнашади; бу бирикма ўзбек тилида 'меҳнаткашлақнинг манфаатини ҳимоя қилувчи оммавий ташкилот' маъносини англатади (ЎТИЛ,I, 370).