КАСБ-КОР
Tasnif: Бу жуфт сўз асли тожик тилида арабча
касб (қ.) ва 'иш' маъносни англатувчи тожикча кор сўзларидан тузилган бўлиб, касбу кор шаклига эга; ўзбек тилида -у боғловчисини қўшмай касб-кор шаклида ишлатилади; 'иш-фаолият тури', 'иш-машғулот' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 371).