КАСР I
Tasnif: Бу арабча сўз kasr(un) шаклига эга (АРС,
688); кўпмаъноли kasara феълининг 'парчаланди' маъноси билан (АРС, 687) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'синиш', 'синиқ парча', 'бутун соннинг қисми' маъноларини англатади (АРС, 688); ўзбек тилига охирги маъноси билан математика термини сифатида қабул қилинган: каср сон, касрли сон каби (ЎТИЛ, I, 371).