O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КИНОЙА

Tasnif: Бу арабча сўз kināyat(un) шаклига эга (АРС, 702); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: kināyat -> кинâйа (киноя); кўпмаъноли kana феълининг 'ишора қилди' маъноси билан (АРС, 702) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 702), 'пичинг', 'кесатиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 386). Бу сўздан ўзбек тилида кинойали сифати ясалган.