КИТОБ
Tasnif: Бу арабча сўз kitab(un) шаклига эга (АРС,
676); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: kitab -> китаб (китоб); 'ёзди' маъносини англатувчи kataba феълининг (АРС, 676) III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'кўп саҳифали матннинг жузлаб тикиб, муқоваланган ҳолати', 'асар' маъносини
англатади (ЎТИЛ, I, 389).