КОВАТОК
Tasnif: Бу сўз асли тожик тилида арабча кабоб
(қ-) ва тожикча ток ('узум ўсимлиги') сўзлари билан тузилган кабоби токи изофа бирикмаси бўлиб (ТжРС, 175), ўзбек сўзлашув тилида жиддий товуш ўзгаришлари воқе бўлган: 1) бирикма охиридаги -и сифат ясов —
чиси ташланган: кабоби ток; 2) би товушлари ҳам талаффуз қилинмай қўйган, натижада бу икки сўз бир сўзга бирлашган: кабоби ток -> каботок; 3) биринчи қисмнинг иккинчи бўғинидаги а унлиси а унлисига, б ундоши в ундошига, охири а унлиси в ундошининг таъсирида а унлисига алмашган: каботок —> кабаток —» каваток —> коваток (ЎТИЛ, I, 391). Бу сўз 'қиймани ток
баргига ўраб, одатда палов билан пишириладиган таом'
маъносини англатади.