O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КОМИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз kāmil(un) шаклига эга (АРС, 700); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: kāmil -> кâмил (комил); 'ҳар жиҳатдан етик бўлди' маъносини англатувчи kamula феълидан (АРС, 699) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида тўрт маънони англатувчи бу сўз ўзбек тилига 'ҳар жиҳатдан етик' маъноси билан ўзлаштирилган; комил ишонч билан, ишончи комил бирикмаси ва гапи таркибида 'тўлиқ' маъносини англатиб қатнашади (ЎТИЛ, I, 393). Комил сўзи ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида, бу сўзнинг муаннас шакли Комила сўзи эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.