
КОТИБ
Tasnif: Бу арабча сўз kātib(un) шаклига эга (АРС,
676): ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига
алмаштириб қабул қилинган: kātib -кâтиб (котиб);'ёзди' маъносини англатувчи kataba феълининг I бобтаниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли 'ёзув ишларини бажарувчи' маъносини, шунингдек 'секретарь' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 400). Ўзбек тилида бу сўзнинг котиба муаннас шакли ҳам ишлатилади.