КУРРА
Tasnif: Бу арабча сўз асли kurat(un) шаклига эга
(АРС, 685); ўзбек тилига г товушини қатлаб, сўз
охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: kurat ->курра (Тожик тилига бу сўз асли га яқин кура шаклида олинган — ТжРС, 197); кўпмаъноли kara феълидан 'ўйнади' маъноси асосида (АРС, 685) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), дастлаб 'думалоқ ўйинчоқ' маъносини англатган бўлса керак; кейинчалик 'шар' маъносини англата бошлаган (АРС, 685). Ўзбек тилига 'шар' маъноси билан қабул қилинган, Ер курраси бирикмаси таркибида қатнашади (ЎТИЛ, I, 407).