ЛАББАЙ
Tasnif: Бу арабча сўз асли labbayka шаклига эга
(АРС, 712); ўзбек тилига охиридаги II шахс бирлик қисқа кишилик олмошининг музаккар шакли -ка қўшимчасини (АТГ, 66) ташлаб қабул қилинган: labbayka —» лаббай; 'сўз талаффуз қилди' маъносини англатувчи labba феълидан (АРС, 712) ҳосил қилинган лаббайка сўзи ҳаж амалини бажариш чоғида айтилиб,
'Мана мен ҳузурингдаман' маъносини ифодалайди (АРС, 712). Ўзбек тилида бу сўз кимнингдир чақиришига жавобан айтиладиган сўз сифатида ишлатилади. 'Ҳа', Гапиринг, мен тинглашга тайёрман' маъносини билдиради (ЎТИЛ, I, 424).