ЛАВОЗИМ
Tasnif: Бу арабча сўз lavāzimu шаклига эга
(АРС, 719; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги u қисмини ташлаб қабул қилинган: lavāzimu -лавâзим (лавозим); лозим I аслий сифатидан (қ.) -at(un) қўшимчаси билан ясалган lazimat(un) отининг (УАЯ, 500) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 41), араб тилида 'зарур нарса', 'ажралмас таркибий кием' каби маъноларни англатади (АРС, 719); ўзбек тилида тарихан 'юқори мартабали амалдор ҳузурида
доимо бўлиб, унинг барча юмушларини бажарувчи киши' маъносини англатган; ҳозирги ўзбек тилида бу сўз
'расмий хизмат вазифасига кўра эгалланган мансаб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 425).