O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛАВҲА

Tasnif: Бу арабча сўз lavhat(un) шаклига эга (АРС, 733); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: lavhat —> лавҳа; кўпмаъноли laha феълининг 'кўринадиган бўлди' маъноси билан (АРС, 733) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'тахта', 'эшикка ёзув билан биркитилган тахтача', 'плитка', 'полотно', 'экран' маъноларини англатади (АРС, 733, 734); ўзбек тилида 'силлиқланган тош ёки металл тахта', 'қисқа маълумот ёзиб, бирор жойга ўрнатилган тош ёки металл тахтача', 'бадиий асардан парча', 'кўриниш, манзара' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 425).