ЛАЗЗАТ
Tasnif: Бу арабча сўз lazzat(un) шаклига эга (АРС,
718); ўзбек тилига зал ундошларини з ундошларига алмаштириб қабул қилинган: lazzat -> лаззат; 'хуштаъм бўлди' маъносини англатувчи lazza феълидан (АРС, 718) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'хуштаъмлилик', 'роҳат', 'гашт' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 426). Бу сўздан ўзбек тилида лаззатли, лаззатлан- сўзлари ясалган.