O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛАЗИЗ

Tasnif: Бу арабча сўз laziz(un) шаклига эга (АРС, 718) ; ўзбек тилига зал ундошларини з ундошларига алмаштириб қабул қилинган: laziz —> лазиз; 'хуштаъм бўлди' маъносини англатувчи lazza феълидан (АРС, 719) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 143), 'таъми ёқимли', 'лаззатли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 426). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.